15:23 / 11.10.2021
19329

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Мукофотни Дэвид Кард, Жошуа Энгрист ва Гвидо Имбенс қўлга киритди.

Фото: Ragnar Singsaas/Getty Images

Швеция қироллик фанлар академияси иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндорлари номини эълон қилди.

Мукофотни Дэвид Кард, Жошуа Энгрист ва Гвидо Имбенс қўлга киритди.

Фото: The Nobel Prize

Ўтган йили ушбу йўналиш бўйича мукофот «кимошди савдолари назариясини такомиллаштиргани ва кимошди савдоларининг янги шаклларини ихтиро қилгани» учун америкалик олимлар Пол Милгром ва Роберт Уилсонга насиб этганди.

Ўтган ҳафтада қатор йўналишларда Нобел мукофоти совриндорлари маълум бўлганди. Тинчлик бўйича мукофот «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов ва филиппинлик журналист Мария Рессага, адабиёт йўналишида – танзаниялик ёзувчи Абдулраззоқ Гурнага берилди. Кимё йўналишидаги мукофотни Бенжамин Лист ва Дэвид Макмиллан, физика йўналишида Жоржио Паризи, Клаус Ҳасселман ва Сюкуро Манабе қўлга киритди. Тиббиёт йўналишидаги мукофот америкалик тадқиқотчилар Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутянга берилди.

Top