Ўзбекистон | 14:17 / 11.10.2021
9077
1 дақиқада ўқилади

Мен айтаётган пулларни ёзиб ва ҳисоблаб боринглар, булар қоғозда қолиб кетмасин – Шавкат Мирзиёев

Фото: Миллий масс-медиа фонди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашувда вилоятнинг ўзига оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида йилига 1 триллион сўм ажратилишини маълум қилди.

“Мен жуда кўп рақамларни айтяпман. Эътибор беринг, биргина Қашқадарёнинг ўзига оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида йилига 1 триллион сўм, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 100 миллион доллар, вилоятдаги тадбиркорларга кредит фоиз тўловларини компенсация қилишга қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади. 

Сизлардан илтимос, мен айтаётган рақамларни ёзиб боринг, чунки бу маблағлар манбаси аниқ. Қолаверса, булар қоғозда қолиб кетмаслиги керак. Қашқадарё халқининг фаровонлигига, вилоятда тадбиркорлик ривожланишига хизмат қилсин.

Одамлар бугун натижа кутяпти. Бунинг учун ишсизлик ва камбағаллик билан жиддий курашишимиз керак”, – деди президентликка номзод йиғилганларга қарата.

Мавзуга оид