Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари Россияни Донбассдаги урушни тўхтатишга чақирди
АҚШ мудофаа вазирининг билдиришича, Қўшма Штатлар 2014 йилдан буён Украина қуролли кучлари учун 2,5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратган.
Фото: Reuters
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Россияни Донбассдаги урушни, Қора денгиз ва Украина чегараларидаги вазиятни беқарорлаштиришни ҳамда АҚШ ва унинг иттифоқчиларига киберҳужумлар уюштиришни тўхтатишга чақирди.
"Биз Қрим оккупациясини қоралаймиз ва Россияни Донбассдаги урушни, Қора денгиз ва Украина чегараларидаги вазиятни беқарорлаштиришни ҳамда АҚШ ва унинг иттифоқчиларига киберҳужумлар уюштиришни тўхтатишга чақирамиз", - деди Остин Украина мудофаа вазири Андрей Таран билан Киевда ўтказилган музокаралар якунига бағишланган брифингда.
АҚШ мудофаа вазирининг билдиришича, Қўшма Штатлар 2014 йилдан буён Украина қуролли кучлари учун 2,5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратган.
Ўз навбатида, Украина мудофаа вазири АҚШ Россияни Донбассдаги қуролли низони кенг миқёсдаги урушга айлантиришдан тўхтатиб туришига умид билдирди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026