Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Интерпол» Жанубий Кореяда фирибгарликда гумон қилинган икки ўзбекистонликни қўлга олди
Жорий йилнинг октябрь ойида Сеул шаҳрида (Жанубий Корея) Ўзбекистондаги “Интерпол” ММБ, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Жанубий Кореянинг “Интерпол” ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари бўлиб ўтди.
“Интерпол”нинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабарига кўра, натижада республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 2-қисми билан белгиланган оғир жиноятларни содир этганлиги учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро миқёсда қидирувда бўлган 1991 йилда туғилган шахс қўлга олинган.
Олинган маълумотларга асосан, Сеулда хизмат сафарида бўлган Ўзбекистоннинг “Интерпол” ММБ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари Жанубий Корея ММБ билан ҳамкорликда “Интерпол” каналлари томонидан катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқаросини, 1957 йилда туғилган Ж.Н. қўлга олган.
2016 йилда Ж.Н. фуқаролар ишончига кириб, алдов йўли билан Тошкент шаҳридан кўчмас мулк харидида ёрдам беришини ваъда қилиб, улардан олган пулларни мажбуриятларини бажармай ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Бугунги кунда музокаралар ва Ўзбекистондаги “Интерпол”нинг ММБ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги иккала шахс ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистонга топширилган.
Мавзуга оид
20:20 / 21.06.2026
Интерпол ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахсларни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026