Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ШҲТга раислиги даврида амалга ошириладиган вазифалар тақдимоти ўтказилди
Бугун, 26 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси биносида Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга раҳбарлиги даврида амалга ошириладиган устувор вазифалар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов президент томонидан тасдиқланган режа асосида Ўзбекистон томони 80 дан ортиқ тадбирлар ўтказиши режалаштирилганини маълум қилди. Булар қаторига ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси, ташқи ишлар вазирлари кенгаши, хавфсизлик кенгаши котиблари учрашуви, тегишли соҳа доирасида вазирлик ва идора раҳбарлари учрашувлари, иқтисодий форум, ҳудудлар раҳбарлари форумлари ва бошқалар санаб ўтилди.

Шунингдек, Ғайрат Фозилов президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигида амалга ошириладиган устувор вазифаларни санаб ўтди.
- ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;
- ички минтақавий савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
- саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш;
- ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;
- ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
- камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш;
- ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;
- ШҲТнинг Эзгу ният элчисини институтини жорий қилиш;
- туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш;
- юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи «Йўл харитаси»ни қабул қилиш.
Тадбирда иштирок этган Қозоғистон, Россия, Хитой, Қирғизистон, Ҳиндистон ва Эрон вакиллари ҳам Ўзбекистон илгари сураётган вазифаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган саммитда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига 2021–2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022