Қайд этилишича, масофадан бошқариладиган жанговар модул Мудофаа саноати давлат қўмитаси тасарруфидаги корхоналардан бирида ишлаб чиқарилди.

Соҳа мутахассислари томонидан маҳсулотнинг барча конструкторлик-техник ҳужжатлари ишлаб чиқилгани айтилади.

Маълум қилинишича, улар асосида йирик калибрли пулемёт ҳамда замонавий электрон-оптик кузатув ва нишонга олиш мосламалари билан жиҳозланган жанговар модулнинг тажриба намунаси ишлаб чиқилди.

Мудофаа саноати давлат қўмитаси маълумотига кўра, модул шу кунларда завод синовларидан ўтказилмоқда.