Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия дипломатик ваколатхоналарининг 50дан зиёд ходимини чиқариб юборади
Мария Захарованинг сўзларига кўра, 2016 йил охиридан буён АҚШ турли баҳоналар билан юздан ортиқ россиялик ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини мамлакатдан чиқариб юборган.
Яқин ойлар ичида АҚШ Россиянинг 55 нафар дипломати ва маъмурий-техник ходимларини мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Ҳозирда Россияда америкаликлардан 130 киши ишлаяпти, бизнинг Вашингтондаги миссиямиз ва Нью-Йорк ҳамда Ҳюстондаги бош консулхоналаримизда 200 дан камроқ киши бор. Вашингтон талаби билан 55 нафар дипломат ва маъмурий-техник ходимларимиз яқин ойлар ичида АҚШни тарк этиши лозим”, – деди Захарова.
Унинг қўшимча қилишича, 2016 йил охиридан буён АҚШ турли баҳоналар билан юздан ортиқ россиялик ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини мамлакатдан чиқариб юборган.
Аввалроқ АҚШ Сенати президент Жо Байденни Москвадаги элчихона штатини кўпайтириш бўйича зудлик билан чора кўриш, Россия ҳукумати ён бермайдиган бўлса, 300 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборишга чақирганди.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026
АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди
08:46 / 16.07.2026