Россияда охирги суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 41 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди.  Бу пандемия бошланганидан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Мамлакат бўйича инфекция юқтирганлар сони 8 млн 755 минг нафардан ошди. 

Бир кун аввал 40 минг 735та ҳолат қайд этилганди.

Энг кўп ҳолатлар Москва (6880 ҳолат), Санкт-Петербург (3138 ҳолат) ва Москва областида (3085 ҳолат) аниқланди.

Сутка давомида коронавирус оқибатида 1188 киши вафот этди. Пандемия бошланганидан буён вафот этганлар сони 245 635 нафарга етди.