Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланади
Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қозоғистон президент матбуот хизмати хабар беришича, фахрий қоровул олдидаги икки давлат мадҳиялари янграгач, етакчилар тор доирада учрашув ўтказди. Учрашувда Қосим-Жўмарт Тўқаев икки давлат муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилиши ҳақида гапирган.
«Бугун биз иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияни имзолаймиз. Бу албатта, ўзаро муносабатларимиздаги янги босқич. Биз шу кунга қадар стратегик шерикчилик даражасида ҳамкорлик қилиб келганмиз. Бугун имзоланадиган ҳужжатлар тўплами ҳам давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг ўсишига қўшимча туртки беради.
Боз устига, биз ўзаро савдо айланмасини яқин кунларда 5 миллиард долларгача, кейин эса 10 миллиард долларгача кўтариш учун ҳаракат қилишга келишдик. Бу жуда юқори даража», - деган Қозоғистон раҳбари.
Шунингдек, Тўқаев минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлик масалаларига ҳам тўхталиб, икки давлатнинг иттифоқчилик даражасидаги ҳамкорлиги минтақадаги барқарорлик учун жуда муҳимлигини қайд этган.
Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига ташриф буюрди. Бугун ташрифнинг юқори даражадаги асосий тадбирлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳозирга қадар фақат Россия Федерацияси билан 2005 йил 14 ноябрда Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаган.
Мавзуга оид
09:10 / 03.07.2026
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026