Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блинкен АҚШ ва Хитой ўртасидаги эҳтимолий низо оқибатлари ҳалокатли бўлишини айтди
У шу билан бирга, Хитойнинг «тажовузкор» ҳаракатлари Жанубий Хитой денгизидаги кемалар хавфсизлигига таҳдид солаётгани ва савдога зиён келтириши мумкинлигини қайд этди.
АҚШ ва Хитой ўртасида низо юз берадиган бўлса, бунинг оқибатлари ҳалокатли бўлади, деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.
«Ўтган ойда президент Байден ХХР раиси Си Цзинпинга мамлакатларимиз ўртасидаги рақобат низога айланмаслиги учун масъуллигимизни айтди. Биз бу масъулиятга жиддий ёндашамиз», — деди у Жакартага ташрифи чоғида.
Блинкен икки давлат ўртасидаги низо оқибатлари «барча учун ҳалокатли» бўлишини айтди.
У шу билан бирга, Хитойнинг «тажовузкор» ҳаракатлари Жанубий Хитой денгизидаги кемалар хавфсизлигига таҳдид солаётгани ва савдога зиён келтириши мумкинлигини қайд этди.
Байден октябрда Хитой Тайванга ҳужум қиладиган бўлса, Вашингтон оролни ҳимоя қилишга тайёрлигини айтганди.
Хитой АҚШнинг Тайванга нисбатан муносабатини хавфли деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026