Ўзбекистон | 14:17 / 16.12.2021
6036
2 дақиқада ўқилади

Бухоро давлат университетининг йигирма нафар педагог-ходимлари Қозонда малака оширди

Бухоро давлат университети ҳамда Россия Федерациясининг Қозон (Приволже) федерал университети ҳамкорлигида “Замонавий университет” дастури бўйича малака ошириш курслари ташкил қилинди. Унда БухДУнинг йигирма нафар педагог ва раҳбар ходимлари иштирок этди.

Фото: Бухоро давлат университети ахборот хизмати

Бухоро давлат университети жамоаси 7-11 декабр кунлари ушбу малака ошириш курсининг биринчи ҳафтасини Қозон федерал университетида ўтказишди. Бу вақт давомида Қозон федерал университети етакчи профессор-ўқитувчилари ва маъмурият раҳбарлари ўз йўналишлари бўйича маърузалар ўтиб беришди.

Фото: Бухоро давлат университети ахборот хизмати
Фото: Бухоро давлат университети ахборот хизмати

Машғулотлар давомида тингловчиларга жаҳонда таълимнинг ривожланишида замонавий тенденциялар, олий таълим тизимининг ривожланишига таъсир қилаётган омиллар, мавжуд муаммолар, Россия ва ривожланган давлатлар таълим тизимининг ривожланишидаги асосий йўналишлар, рақамли университет масалалари, замонавий университет моделлари, уларни бошқариш, стратегик ривожлантириш, молиялаштириш, кадрлар сиёсати, ОТМларнинг халқаро рейтингларда намоён бўлиш имкониятлари, замонавий тадқиқот университетларини шакллантириш каби йигирмага яқин йўналишлар бўйича маълумотлар берилди.

Фото: Бухоро давлат университети ахборот хизмати

Ўқув машғулотлари билан биргаликда, куннинг иккинчи ярмида тингловчилар ҚФУнинг кампуслари, моддий техник базаси, структуравий тузилиши, институт таркибий тузилмаларининг функционал вазифалари, музей ва лабораториялар билан танишдилар.

Фото: Бухоро давлат университети ахборот хизмати

Бухоро давлат университети делегацияси ўз йўналишлари бўйича ҚФУнинг таркибий тузилмаларида бўлиб, мазкур таркибий бўлинмалар маъмурияти билан ҳамкорлик ўрнатиш, мавжуд ҳамкорликни турли йўналишларда ривожлантириш бўйича келишувларга эришдилар.

Бир сўз билан айтганда, “Замонавий университет” дастури икки олий ўқув юрти жамоаси учун ҳам фойдали бўлиб, яхши тажрибаларни ўзлаштириш имкониятини берди.

 

Бухоро давлат университети ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид