Бухоро давлат университети талабалари учун “Карьера куни – 2022 меҳнат ярмаркаси”да 8000 дан ортиқ иш ўрни таклиф қилинди
Ёшлар муаммолари, хусусан, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш бугунги кунда ҳар доимгидан-да муҳим ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 март куни олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам меҳнат бозорига биринчи марта кириб келаётган олий таълим муассасаси талабаларини ишга жойлаштириш масаласига эътибор қаратилди.
Бухоро давлат университети, вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамда Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида “Карьера куни – 2022 меҳнат ярмаркаси” ташкил қилинди.
Ярмарка мобайнида Бухоро давлат университети фаоллар залида муассасанинг битирувчи талабалари учун очиқ мулоқот ўтказилди. Унда БухДУ ректори Обиджон Ҳамидов, вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ҳамроев, БухДУнинг собиқ битирувчиси, Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш лойиҳаси бўйича Бухорода иш олиб бораётган Нофиза Воҳидова ҳамда Германиянинг GPScape solution компанияси раҳбари жаноб Шнайдер иштирок этди. Талабаларга кадрлар масаласида бугунги куннинг асосий талаблари тушунтирилиб, хорижда ўз соҳаси бўйича фаолият юритиш юзасидан атрофлича маълумот берилди.
“Карьера куни – 2022 меҳнат ярмаркаси” доирасида талабалар учун вилоятдаги халқ таълими соҳасида 1261 та, мактабгача таълим соҳасида 696 та, тиббиёт соҳасида 839, саноат соҳасида 1435 та, қурилиш соҳасида 805 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2032 та ва бошқа соҳалар билан биргаликда жами 8000 дан ортиқ бўш иш ўрни таклиф этилди.
Ярмаркада 100 дан ортиқ корхона-ташкилот жалб қилинган бўлиб, 3500 га яқин талаба иштирок этди. Ярмарка давомида 200 дан ортиқ ишга жойлашиш бўйича келишувга эришилди ҳамда 50 га яқин ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, Бухоро давлат университетини жорий йилда 3299 нафар бакалавр, 491 нафар магистр битиради.
БухДУ матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:49 / 18.04.2022
Бухоро давлат университети ўқувчиларга касб танлаш имкониятини тақдим қилди
14:17 / 16.12.2021
Бухоро давлат университетининг йигирма нафар педагог-ходимлари Қозонда малака оширди
19:53 / 15.11.2021
Олий таълим тизимида давлат харидлари ва тўловлар бўйича миллиардлаб сўмлик қонун бузилишлар аниқланди
16:25 / 14.08.2021