Ўзбекистон | 08:23 / 17.12.2021
3155
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда икки ой ичида иссиқлик тизимида 27та авария содир бўлди 

Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида иссиқлик тизимида 27та авария содир бўлди. Аксарият авариялар сабаби — электр таъминотидаги узилишлар. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов маълум қилди. 

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, аварияларнинг 7 таси кўп қаватли уйларнинг ички тизимида, 7 таси иссиқлик тармоқларида, 3 та табиий газ таъминоти босимининг пасайиши ва 10 та электр энергияси таъминоти узилиши натижасида содир бўлган.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги ТЦ-4 қозонхонасидаги узилишдан бошқа сезиларли даражадаги авария ҳолатлари содир бўлмади. Ҳозирда барча қозонхоналар бир маромда ишлаётгани айтилди.

Билдирилишича, бугунги кунда 505 та қозонхона ва 3 704 км иссиқлик тармоқлари орқали, 614 577 та хонадондан иборат 13 366 та кўп қаватли уйлар ва 1 885 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергияси билан таъминланмоқда.

Мавзуга оид