Вазирликнинг тавсияларига кўра, қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:

  • қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик;

  • газ плитасида хонани иситмаслик;

  • печ ва мўриларни мутахассисларга ўз вақтида текширтириш ҳамда тозалатиш;

  • мўри ва шамоллатиш йўлларини беркитмаслик;

  • иситиш мосламаларини, айниқса, тунда назоратсиз қолдирмаслик;

  • ускуналар яқинида ёнувчан буюмларни сақламаслик;

  • газ жиҳозларини ўрнатиш ва ишлатишда белгиланган талаблар ҳамда ишлаб чиқарувчи йўриқномасига амал қилиш.

Хонада газ ҳиди сезилса, чироқ ва электр жиҳозларини ёқиб-ўчириш, очиқ оловдан фойдаланиш мумкин эмас. Эшик-деразаларни очиб, ташқарига чиқиш ва хавфсиз жойдан 104 — газ авария хизматига қўнғироқ қилиш керак.

Ис гази рангсиз ва ҳидсиз бўлади. Уни ҳид орқали сезиб бўлмайди.