10:01 / 17.12.2021
9623

Қибрай туманидан Яшнобод туманига 8та маҳалла ўтказилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан Тошкент шаҳар Яшнобод туманига ўтказилган объектлар тўғрисида маълумот берилди. Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига кўра, Яшнобод туманига 8та маҳалла ўтказилди.

Фото: Kadastr agentligi

Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларининг ўзгариши юзасидан тегишли қарори ижроси юзасидан ҳудудларда бир қатор ишлар амалга оширилди.

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳудудларда олиб борилган хатлов ишлари натижаларига кўра, Қибрай туманидан Яшнобод туманига жами 2 107,4 га ер, шундан 1 002,6 га қишлоқ хўжалиги ер майдони ҳамда қатор ижтимоий объектлар ўтказилиши таъминланган.

Ижтимоий объектлар қуйидагича:

  • маҳаллалар – 8 та;
  • нотурар жойлар – 195 та;
  • турар жойлар – 5091 та;
  • мактаблар – 3 та;
  • мактабгача таълим муассасалари – 1 та;
  • диний муассасалар – 2 та;
  • қабристонлар – 2 та;
  • тиббий муассасалар 1 та.

Қибрай туманидан Яшнобод туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Яшнобод тумани этиб белгиланади.

Top