Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Хабарга кўра, ер майдони Қибрай туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқарога узоқ муддатли ижарага берилган. Унинг четида жойлашган иккита контейнер холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Текширувда қуруқ ҳолда сақланаётган жами 7 килограмм марихуана, ИЖ-38 русумли пневматик қурол ҳамда хабарда 12 миллиметр калибрли деб кўрсатилган уч дона патрон ашёвий далил сифатида олинган.
















