Ўзбекистон | 09:12 / 25.12.2021
4474
2 дақиқада ўқилади

Қаҳрамон Сариев ўз мурожаатномасида қайси сўзларни кўп ишлатгани маълум бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев қорақалпоғистонликларга қилган мурожаатида “янги”, “сув”, “қурилиш” каби бир қанча сўзларни кўп бора ишлатган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қаҳрамон Сариевнинг аҳолига мурожаатини лингвистик контент-таҳлил қилди ва асосий эътибор нималарга қаратилганлигини аниқлади.

2021 йил 20 декабрда Халқ депетатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги 24-сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси халқига мурожаат қилди.

Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, ҳудудда 2022 йилда асосий эътибор қаратиладиган соҳаларни кўриш мумкин.

Фото: Kun.uz

Кенгаш раиси ўз нутқида жами 3 660 сўздан фойдаланган. Энг кўп “янги” сўзини - 26 марта, “сув” сўзини – 21 марта, “қурилиш” сўзини – 20 марта, “ижтимоий” сўзини – 15 марта, “қишлоқ” сўзини – 14 марта, “ёшлар” ва “аҳоли” сўзларини 12 мартадан, “саноат” ва “Қорақалпоғистон” сўзларини 10 мартадан қўллаган. Бундан ташқари, “Ўзбекистон”, “хизмат”, “бандлик”, “мактаб”, “тадбиркорлик”, “маҳалла”, “инвестиция" сўзлари ҳам кўп такрорланган.

Мурожаатда, “инсон – жамият – давлат” тараққиёт стратегиясига тўхталиб, асосий эътибор 2021 йил давомида эришилган иқтисодий ўсиш суръатлари, амалга оширилган инвестицион лойиҳалар, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ижросига ҳамда 2022 йилда вилоятда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишларига қаратилган.

Фото: Kun.uz

Мурожаатномада Қаҳрамон Сариев Қорақалпоғистондаги тадбиркорларга 10 йиллик имтиёзлар берилгани ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид