AKFA Университетида 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 10 январдан 20 август кунига қадар давом этади. Ҳужжатлар тўлиқ онлайн қабул қилинади.

Мавжуд йўналишлар:

  • Даволаш иши (дастлабки 2 йил 21 млн ва 3-курсдан 29 млн сўм);
  • Фармакология (21 млн сўм);
  • Стоматология (21 млн сўм);
  • Олий ҳамширалик иши (10 млн сўм);
  • Бухгалтерия ва молия (14,5 млн сўм);
  • Иқтисодиёт (13,5 млн сўм);
  • Амалий математика (12 млн сўм);
  • Инглиз тили (12 млн сўм);
  • Қурилиш муҳандислиги (13,5 млн сўм);
  • Архитектура ва дизайн (13,5 млн сўм);
  • Компьютер муҳандислиги (13,5 млн сўм);
  • Дастурий таъминот муҳандислиги (13,5 млн сўм);
  • Тижорат ҳуқуқи (12,5 млн сўм);
  • Журналистика (12,5 млн сўм);
  • Рақамли маркетинг (12,5 млн сўм);
  • Стартап менежменти (12,5 млн сўм);
  • Халқаро бизнес (12,5 млн сўм).

Барча йўналишлар учун нархлар бир семестр учун кўрсатилган, тўловларни қисмларга бўлиб амалга ошириш мумкин.

Фото: AKFA Университети

 

2022-2023 ўқув йили учун қабул шартлари билан танишиш ва рўйхатдан ўтиш учун: akfauniversity.org/local-admission

Кириш имтиҳонлари 7 февраль, 7 март, 7 апрель, 7 май, 7 июнь, 7 июль ва 25 август кунлари бўлиб ўтади. Грант ўринларига имтиҳон 7 июль куни бўлиб ўтади.

Онлайн аризани тўлдириш жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаси талаб этилади:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
  • ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат (шаҳодатнома ёки диплом);
  • 3,5×4,5 фотосурат;
  • IELTS (факультетга қараб камида 5.0 ёки 5.5 балл) ёки унинг TOEFL ёки Duolingo English Test эквиваленти.