Ўзбекистон | 11:50 / 10.01.2022
10139
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш 400га яқинлашди

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 389 кишида коронавирус тасдиқланди.

Фото: Kun.uz

ССВ кунлик касалланишлар сони яна ортгани, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда қарийб 390 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани, 3 киши вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2022 йил 9 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200730 (+389) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 18 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 21 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 7 нафари Наманган вилоятида,
  • 44 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 11 нафари Фарғона вилоятида,
  • 25 нафари Хоразм вилоятида,
  • 51 нафари Тошкент вилоятида,
  • 193 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 16 нафар,
  • Бухоро вилоятида 7 нафар,
  • Жиззах вилоятида 13 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
  • Навоий вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 8 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 12 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 6 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
  • Фарғона вилоятида 3 нафар,
  • Тошкент вилоятида 32 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197182 (+109) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларнинг 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1497 нафарни ташкил қилди.

«Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги омикрон штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтирмоқда.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда омикрон штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков «омикрон» бошқа штаммларга қараганда анчагина юқумли ва қисқа муддатда аҳолининг катта қисмини зарарлаши мумкинлигини айтганди.

Шу сабабли Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Мавзуга оид