09:22 / 19.01.2022
5183

Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди 

Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Тахтақорача довонида тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги боис довон автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган йўлга қум-туз аралашмасини сепиш ва қордан тозалаш ишларини мувофиқлаштириб борди. 

Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 19 январь куни соат 09:00 да Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.

Top