Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 5,5 млрд доллар.
Кейинги ўринларда 4,9 млрд долларлик импорт маҳсулот олиб кирилган Хитой ва 2,7 млрд долларлик кўрсаткич қайд этилган Қозоғистон бормоқда.
Шунингдек, бу рақам қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Корея – 1,8 млрд;
- Туркия – 1,7 млрд;
- Германия – 692,3 млн;
- Туркманистон – 690,6 млн;
- Украина – 472,4 млн;
- Ҳиндистон – 461 млн;
- Литва – 438,3 млн АҚШ доллари.
Бундан ташқари, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 2,5 млрд.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўриниш олди:
- Россия – 2,1 млрд;
- Туркия – 1,7 млрд;
- Қозоғистон – 1,2 млрд;
- Қирғизистон – 791 млн;
- Афғонистон – 649,4 млн;
- Тожикистон – 501 млн;
- Украина – 232 млн;
- Канада – 200 млн;
- Туркманистон – 191,3 млн АҚШ доллари.












