Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Россияга хавф солмаслиги тўғрисида Путинга кафолат беришга тайёр – Борис Жонсон
Жонсоннинг таъкидлашича, НАТО — тинчлик ва мудофаа альянси.
Фото: Chris J Ratcliffe/Getty Images
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон НАТО Россияга хавф солмаслиги тўғрисида РФ президенти Владимир Путинга кафолат беришга тайёрлигини айтди.
«Агар президент Путин тайёр бўлса, олдинда бир йўл бор. У кўраётганини таъкидлаётган таҳдидларни муҳокама қилиш мумкин. Чунки аслида бу таҳдидлар хаёлот эканлигини ҳаммамиз биламиз. Бу НАТОни таҳдид солувчи альянс деб ўйлайдиган Кремлнинг хато тасаввури маҳсули», — деди у.
Жонсон НАТО — тинчлик ва мудофаа альянси эканлигини таъкидлади. У Ғарб буни исботлаш учун Путин билан ишлашга ва Россия президенти эҳтиёж сезаётган кафолатларни беришга тайёрлигини қўшимча қилди.
Жонсоннинг сўзларига кўра, Россия 2014 йилда Қримни қўшиб олмагунига қадар Германиядан шарқдаги ҳеч бир ерда НАТОнинг мунтазам қўшинлари бўлмаган. У НАТО қўшинлари Польша ва Болтиқ мамлакатларига 2017 йилда жойлаштирилгани, аммо уларнинг сони Россия учун хавфли эмаслигини айтди.
Россия НАТОнинг шарққа қараб кенгаймаслигини ҳамда собиқ иттифоқ давлатларининг альянсга қўшилмаслигини талаб қилмоқда. НАТО эса альянсга кириш ҳар бир мамлакатнинг ўз хоҳиши эканлигини билдирган.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Россия Трампнинг илтимосига қарамай Украинага яна зарба берди
14:27 / 31.01.2026
Канада Россия ҳудудида визалар беришни тўхтатди
14:26 / 31.01.2026
Сирдарёда пул учун Россия армиясига ёлланган 60 ёшли шахс 5 йилга қамалди
14:09 / 31.01.2026