Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳукумати самолёти Вашингтонга нима учун йўл олгани маълум қилинди
Аввалроқ ОАВ Россия ҳукуматига қарашли Ил-96-300 самолёти Санкт-Петербургдан АҚШга парвоз қилгани ҳақида хабар берганди.
Фото: Getty Images
Россия ҳукуматининг Ил-96-300 махсус борти Вашингтондан персона нон грата деб эълон қилинган россиялик дипломатларни олиб келади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди.
"Россия" компаниясининг Питердан Вашингтонга парвоз қилган "номаълум борти"ни ахборот фронти жангчилари "русларнинг қочиши" ва "Москванинг америкаликлар билан мулоқотга уриниши" деб хабар қилди. Ҳафсалангизни пир қилмоқчиман. Бу самолётда АҚШ ҳукумати persona non grata деб эълон қилган россиялик дипломатлар ватанга қайтади”, - деди у.
Аввалроқ Россия ҳукуматига қарашли Ил-96-300 самолёти Санкт-Петербургдан АҚШга парвоз қилгани айтилганди.
“Россия” махсус парвоз отрядининг Ил-96-300 самолёти Россия президенти, ҳукумат раиси ва бошқа юқори лавозимдаги амалдорларга хизмат кўрсатади.
Мавзуга оид
11:13
АҚШда федерал қатл жазоси отиб ўлдириш орқали қайта тикланмоқда
10:28
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
09:49 / 24.04.2026
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50 / 24.04.2026