Жаҳон | 13:35 / 13.03.2022
21178
1 дақиқада ўқилади

Британия январда Россиядан рекорд миқдорда хомашё сотиб олгани маълум бўлди

Буюк Британия бир ой ичида Россиядан импортни икки бараварга кўпайтирган.

Фото: AP

Буюк Британия 2022 йил январида – Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан бир ой аввал Россиядан умумий қиймати 2,6 млрд фунт стерлингга тенг хомашё сотиб олган. Бу ҳақда Буюк Британия миллий статистика бошқармасига таяниб Mail Online нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бу рекорд сумма ҳисобланади. Буюк Британия бир ой ичида Россиядан импортни икки бараварга кўпайтирган (2021 йил декабрда 1,3 млрд фунт стерлинг).

Маълумотларга кўра, аввалги рекорд 2020 йил декабрда қайд этилган — ўшанда 1,4 млрд фунт стерлинглик хомашё сотиб олинган.

Mail Online аниқлик киритишича, Буюк Британия январда 911,5 млн фунт стерлинглик ёнилғи маҳсулотлари сотиб олган. Жумладан, 32 млн фунт стерлинглик кўмир, тошкўмир кокси, ёнилғи брикетлари, 590,4 млн фунт стерлинглик нефт, 289,1 млн фунт стерлинглик газ.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид