Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкларда доллар сотув курси 11 050 сўмга етди
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 14 март, душанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.
Фото: Zuma/ТАСС
Бир қатор банкларда доллар олиш 10 970 - 10 980 сўмдан, сотиш 11 050 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу янги максимал кўрсаткич.
Сўнгги марта банкларда доллар курси 11 март, жума куни жиддий кўтарилганди. Ўшанда 1 АҚШ долларининг сотиш курси 11 000 сўмни ташкил қилди.
11 март куни Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари бугундан кучга кирди.
Марказий банк курсига кўра, бир доллар 10 998 сўм 06 тийинни ташкил қилди.
Мавзуга оид
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
12:22 / 30.04.2026
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
12:36 / 06.03.2026
Яқин Шарқдаги уруш долларга талабни яна оширди. Нега?
18:35 / 22.02.2026