Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқотида Россия томони Украинадан нималарни талаб қилаётганини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Туркия президенти маслаҳатчиси Иброҳим Қалиннинг сўзларига кўра, Кремлнинг асосий талаби – Украинанинг "нейтралитет"и ва НАТОга аъзо бўлиш фикридан воз кечиши.

Бундан ташқари, Россия "Украинанинг қуролсизланиши", "рус тили ҳимоя қилиниши" ва "денацификация"ни талаб қилмоқда.

Шунингдек, Россия ЛХР/ДХР ва Қрим бўйича ҳам ўз талабларини қўйган.

Иброҳим Қалиннинг қайд этишича, Путин якуний келишувдан олдин Украина президенти Владимир Зеленский билан юзма-юз учрашув ўтказилиши кераклигини айтган.