Жаҳон | 10:51 / 24.03.2022
36942
6 дақиқада ўқилади

Киев остонасида турган рицар ва олов ичидаги ўт ўчирувчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 28-куни ўтди. Тунда ва тонгда Киев яна ракета зарбаларига учради: турар жойларга қилинган ҳужум оқибатида тўрт киши яраланган. Мариуполда Архип Куинджи номидаги санъат музейи биноси йўқ қилинган, у ерда Иван Айвазовскийнинг полотнолари сақланган. Белгород областидаги икки қишлоқда снарядлар портлаши оқибатида фавқулодда ҳолат режими жорий этилди, Россия ҳукуматининг иддаосига кўра, улар Украина томондан учиб келган. Украина соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшконинг маълумот беришича, россиялик ҳарбийлар 58та тиббий ёрдам машиналарини ўққа тутиши оқибатида олти нафар тиббий ходим ҳалок бўлган. Бугун яна бир журналист ўлими ҳақида маълум бўлди: Киевда The Insider ходими Оксана Баулина ҳалок бўлди.

Николаевдаги Ингульское райони россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилганидан кейин ишга киришган ўт ўчирувчилар
Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати / AFP / Scanpix / LETA

Украинадаги вазият бўйича сўнгги маълумотлар:

  • Россиялик ҳарбийларнинг бир неча йўналишлардаги ҳаракатлари тўхтаб қолган. Ғарб таҳлилчилари Киев яқинида турган Россия армияси руҳияти пастлиги ва таъминотда катта муаммолар кузатилаётгани ҳақида айтишмоқда.
  • Киев атрофидаги рус ҳарбийлари қуршовга тушиб қолиши эҳтимоли мавжуд. Америка разведка хизматлари маълумотига кўра, Украина армияси россиялик ҳарбийларни Киевдан 55 км масофага чекинтиришга муваффақ бўлган.
  • Украина Киев яқинидаги Макаров шаҳри қайтариб олинганини маълум қилди.
  • Мариупол қамали давом этмоқда, шаҳар учун жанглар тўхтагани йўқ. Украина ҳукумати чоршанба куни бу шаҳардан 3 мингдан ортиқ киши ўз транспорт воситаларида Запорожьега ўтганини маълум қилди. 
  • Киев ўққа тутилиши оқибатида россиялик журналиcт Оксана Баулина ҳалок бўлди. У Киевдаги Подольский районида россиялик ҳарбийлар зарбалари оқибатларини тасвирга олиш чоғида янги ракета зарбаларига учраган. Россия ҳарбийлари Украина шаҳарлари, жумладан Киев, Чернигов ва Харьковни ўққа тутишни тўхтатмаяпти.
  • АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ кўрсатмаларни ўрганган ҳолда россиялик ҳарбийлар чиндан ҳам Украина ҳудудида ҳарбий жиноятлар содир этгани ҳақида хулосага келган.
  • Британия Украинага яна 6000 ракета тақдим этди. Швеция - 5000 та танкка қарши комплекслар етказиб берди, Германия яна 2000 та танкка қарши гранатомётлар жўнатишга қарор қилган.
  • БМТ Хавфсизлик кенгашида Россиянинг Украина бўйича резолюциясига фақат унинг ўзи ва Хитой овоз берди. Резолюция лойиҳасида ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан тинч аҳолини эвакуация қилишга оид чақириқлар ўрин олган, аммо Хавфсизлик кенгашининг қолган 13 аъзоси унинг матнида Россия юзага келган гуманитар инқироз айбдори экани кўрсатилмагани учун уни қўллаб-қувватламаган.
  • Урушнинг тўрт ҳафтасида Харьковда қарийб мингта турар жой бинолари вайрон бўлган.
  • Французларнинг Renault автомобил компанияси Москвадаги заводи фаолиятини зудлик билан тўхтатишга қарор қилди.

Қуйида урушнинг навбатдаги кунида олинган асосий суратлар.

Россияликлар «Град» орқали Киевдаги Шевченковский районини ўққа тутиши оқибатларини бартараф этаётган ўт ўчирувчи. Киев шаҳар маъмурияти 24 мартга ўтар кечаси ва тонгда шаҳар яна ўққа тутилгани ҳақида маълумот берди
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Киевнинг Шевченковский районига қилинган эрталабки ҳужумлардан кейин бир неча уй ва кўп қаватли турар жой биноси ёниб кетди, тўрт киши яраланди
Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA
Киевликлар россиялик ҳарбийлар зарбаларидан кейин кўчаларни тозаламоқда
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Ракета зарбаларидан кейин Киевдаги офис биносининг кўриниши
Mykhaylo Palinchak / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Киевдаги Лукьяновка бозорида ерга сочилиб ётган шиша парчалари
Mykhaylo Palinchak / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Киев атрофидаги назорат ўтказиш пунктида турган қилич тутган жангчи ҳайкали
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Киев атрофида жойлаштирилган Украина артиллерияси
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Россия ҳарбий техникаси Донецк областидаги Волноваха ва Докучаевский ўртасидаги йўлда. РФ мудофаа вазирлигининг эрталабки брифингида маълум қилинишича, ДХР кучлари Верхнеторецкое посёлкаси ва Новобахмутовка қишлоғини назоратларига олишган
Николай Тришин / Scanpix / LETA
Мариуполликлар рус ҳарбийлари назорати остида гуманитар ёрдам олмоқда
Михаил Терещенко / Scanpix / LETA
Донецк областининг россияликлар армияси назоратидаги Марьинка шаҳрида турган ҳарбий
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Одессаликлар қурол билан муомала қилишни ўрганмоқда. «Медуза» саволларига жавоб берган президент матбуот котиби Дмитрий Песков россиялик ҳарбийлар «тинч аҳоли вакиллари қўлига қурол олиб, уни рус ҳарбийларига ўқталмагунча, улар ўққа тутилмаслиги» ҳақида гапирган.
Stepan Franko / EPA / Scanpix / LETA
Борис Романченконинг қўшниси унинг квартирасида. 96 ёшли Романченко Иккинчи жаҳон уруши йилларида Бухенвальддаги лагерда бўлган. У 22 март куни Харьковдаги ўз уйида ҳалок бўлди. Фото: Vitalii Hnidyi / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполда турар жой бинолари яқинида пайдо бўлган қабрлар
Михаил Терещенко / Scanpix / LETA
Maxar Technologies томонидан тақдим этилган сунъий йўлдош тасвирлари. Бугун Мариупол шундай кўринишда
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид