Ўзбекистон | 17:00 / 28.03.2022
19663
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон ёшлар делегацияси Aлишер Саъдуллаев бошчилигида илк марта волонтёрлар форумида иштирок этмоқда

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги

Жорий йилнинг 28 март куни Таиланд Қироллигининг Бангкок шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг БМТ Осиё ва Тинч океани минтақаси учун ижтимоий ва иқтисодий комиссиясининг Осиё-Тинч океани минтақаси Барқарор ривожланиш форуми ва унинг доирасида Жаҳон мамлакатлари волонтёрлик ҳисоботининг 2022 йил учун минтақавий ишга тушириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Мазкур нуфузли волонтёрлар форумида илк маротаба Ўзбекистон намунавий давлат сифатида танлаб олинган. Унда Ёшлар ишлари агентлиги директори Aлишер Саъдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Форумда Aлишер Саъдуллаевнинг нутқ сўзлаши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, БМТ Осиё ва Тинч океани минтақаси учун ижтимоий ва иқтисодий комиссиясининг Осиё-Тинч океани минтақаси Барқарор ривожланиш форумининг очилиш маросими ҳамда асосий тадбир БМТ Волонтёрлари дастури Ижрочи координатори ўринбосари Кёко Ёкосука хоним, БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Aрмида Салсиаҳ Aлисжаҳбана хоним, Таиланд Бош вазирининг ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Дон Прамудвинаи, шунингдек, Бангладеш Республикаси Маҳаллий бошқарув, қишлоқ тараққиёти ва кооперация вазири Тазул Ислом ҳам иштирок этишади.

Форумни онлайн кузатиш учун ҳавола: https://www.facebook.com/UNVAsiaPacific

Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид