Жаҳон | 15:38 / 01.04.2022
49094
3 дақиқада ўқилади

Черковга яширинган одамлар ва украин аскари тушлик столи. Уруш суратлари

Урушнинг 36-куни ўтди. Россия мудофаа вазирлигининг Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллик «кескин қисқаргани» ҳақидаги баёнотларига қарамай, ушбу ҳудудларда отишмалар давом этмоқда. Украина армияси Харьков яқинидаги бир қанча аҳоли пунктлари устидан назоратни тиклади. Мариуполда ЛДХР кучлари иштирокида жанглар давом этмоқда.

Харьков шарқида олов осмонни ёритмоқда, бу ерда украин ҳарбийлари йўлларни ташлаб кетилган ёки вайрон этилган техникалардан тозаламоқда
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Россия армияси кирган қишлоқдан қочиб чиққан одамлар черковдан бошпана топган. Баштанка, Николаев области
Petros Giannakouris / AP / Scanpix / LETA
Украинадаги энг йирик металлургия заводларидан бири бўлган «Запорожстали» ишчилари ҳаво зарбалари вақтида бункерга тушиб яширинган
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Украин аскарлари Киев атрофидаги жангларда яксон этилган танклар олдидан ўтмоқда
Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA
Автомат ва закуска. Киев атрофида турган украин ҳарбийларининг тушлик столи
Rodrigo Abd / AP / Scanpix / LETA
Украин аскарлари Харков яқинидаги озод этилган Малая Рогань қишлоғида уриб туширилган рус вертолёти фонида суратга тушмоқда
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
ЛДХР ҳарбийлари Мариупол қамали чоғида танкка қарши гранатомёт кўтариб кетишмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
ЛДХР ҳарбий хизматчиси Мариуполдаги жанглар вақтида гранатомётдан ўт очмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин аскарлари вайрон қилинган Ирпен кўпригида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари жасадларини йиғмоқда, Киев области
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Харковда асир олинган Россия ҳарбийси кишанланган ҳолатда
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Харков яқинида Украина армияси қайтариб олган Малая Рогань қишлоғида сочилиб ётган Россия ҳарбийлари амуницияси (аскарнинг кийим ва қуролдан бошқа анжомлари) ва егулик солинган қутиси.
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Россияликларнинг зарбалари оқибатида Харьков шимолидан ўтган газ қувури шикастланган
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Россия позицияларидан Харьков шимолига берилган зарбалардан кейин кўкка ўрлаган қора тутун
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид