Тараққиёт стратегиясидаги вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган O‘zLiDeP ишчи гуруҳининг фаолияти сарҳисоб қилинди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва унинг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган партия ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Таъкидлаш жоизки, Тараққиёт стратегиясида белгиланган ушбу устувор вазифаларни амалга ошириш борасида O'zLiDeP'нинг аниқ чора-тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) ишлаб чиқилди ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия ходимларидан иборат 21 та ишчи гуруҳ тузилди. Худди шундай ишчи гуруҳлар 14 та ҳудудий партия ташкилотларида ҳам ташкил этилди.
Ҳар бир ишчи гуруҳга аниқ мақсадлар белгилаб берилди. Ишчи гуруҳларнинг биринчи йиғилишларида уларнинг иш режалари тасдиқлаб олинди. Улар томонидан марказда вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, ахборот эшитувлар ташкил этилган бўлса, ҳудудларда белгиланган вазифалар амалга оширилиши бўйича назорат-таҳлил тадбирлари ўтказилди.
Унга кўра жорий йилнинг биринчи чорагида ишчи гуруҳлар томонидан 171 маротаба ўрганишлар ўтказилган. Мазкур ўрганишларда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборотлари тингланди, партия электорати билан соҳадаги камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва тавсиялар шакллантирилди. Мазкур таклифлар доимий равишда вазирликларга бериб борилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан 2 111 та тадбир ўтказилган. Жумладан, 963 маротаба давра суҳбати, 379 маротаба семинарлар, 429 маротаба маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларида мансабдор шахсларнинг эшитуви амалга оширилган.
Шунингдек маҳаллий кенгашлардаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан 376 та ўрганиш амалга оширилди. Улар асосида ўтказилган депутатлик эшитувлари ва депутатлик назоратлари якуни бўйича жами доимий комиссияларга 552 та, ҳудудий Кенгашлар сессияларига 405 та таклиф киритилиб, шундан 273 таси бўйича сессия қарорлари чиқарилган.
Йиғилишда партия ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда тадбиркорлик, инвестициялар, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда маҳаллабай ишлаш йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар ҳам таҳлил қилинди.
Хусусан, ҳудудлар кесимида жойларда тадбиркорлик (оилавий тадбиркорлик)ни ривожлантириш, 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш, бизнес-инкубаторлар тизимини ривожлантириш, Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни ўрганиш, қишлоқ хўжалигига интенсив ривожланиш механизмлари, фермер ва деҳқонларнинг даромадларини ошириш йўлларини жорий қилишга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳолати устидан доимий мониторингни йўлга қўйиш йўналишлари бўйича ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганишлар натижасида 141 та муаммо аниқланган ҳамда уларнинг ечими бўйича 104 та таклиф келиб тушган. Мазкур таклифларнинг барчаси Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда батафсил ўрганиб чиқилмоқда.
Тараққиёт стратегиясининг ижтимоий соҳани амалга ошириш, яъни хотин-қизлар ва ёшлар масаласи ҳам энг муҳим йўналишлардан бири саналади. Бу борада жойларда, айниқса энг чекка қишлоқларда “Бугуннинг тадбиркор аёли”, “Менинг бизнес ғоям”, “Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори!”, “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи!”, “Мен ҳам тадбиркор бўламан” каби бир қатор партиявий лойиҳалар ҳамда тадбиркорлик субъектларига бизнес турлар ташкил қилинди. Бу орқали ишсиз хотин-қизлар, ёшлар турли касб-ҳунарларга ўқитилиб, ўз бизнесларини бошлашди ва бандлигини таъминлашга эришилди.
Бундан ташқари “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан тизимли ишлар ташкил қилиниб, бу борада мутасадди ташкилотлар раҳбарлари устидан жамоатчилик ва депутатлик назорати ўрнатилди.
Йиғилишда давлат бошқаруви, таълим, тиббиёт, маънавият ва умумбашарий муаммолар йўналишида ҳам партия ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Мажлисда тараққиёт стратегиясида белгиланган ушбу вазифалар ижросини таъминлашда иккинчи чорак давомида ҳам самарали фаолиятни йўлга қўйиш борасида аниқ кўрсатмалар берилди.
Мажлисда шунингдек Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2021 йил бюджети ижроси ва 2022 йил учун бюджетини тасдиқлаш масаласи муҳокама қилинди.
Йиғилишда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
O'zLiDeP матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
11:05 / 28.07.2024
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XVII мажлиси бўлиб ўтди
20:00 / 18.05.2023
Имзо тўплаш жараёнида юртдошларимиз фаол иштирок этмоқда — O‘zLiDeP
11:35 / 20.04.2023
O‘zLiDeP: Биргаликда очиқ жамият қурамиз
15:43 / 17.04.2023