Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ чегараларида Россия ва Беларус юк машиналаридан иборат навбатлар ўнлаб километрга етди
Полшанинг Беларус билан чегарадаги «Корошчин» назорат-ўтказув пунктидаги тирбандликнинг узунлиги 80 километрга етган.
Фото: Reuters
Россия ва Беларуснинг Евроиттифоқни тарк этишга уринган бир неча минг юк машинаси Полша чегарасида тўпланиб қолди, деб хабар берди Financial Times (FT).
Газетанинг маълумот беришича, тирбандликлар Литва ва Латвия чегараларида ҳам юзага келган.
Қайд этилишича, юк машиналарининг ЕИ ҳудудидан чиқиб кетиши учун уч кундан 10 кунгача вақт керак бўлади.
15 апрел куни Полша шарқидаги юк машиналаридан иборат навбатнинг узунлиги 40 километрдан ошган. Полша халқаро автомобилда юк ташувчилар бирлашмаси раҳбари Ян Бучекнинг сўзларига кўра, Беларус билан чегарадаги «Корошчин» назорат-ўтказув пунктидаги тирбандликнинг узунлиги 80 километрга етган.
Gurtam компанияси ижрочи директори Александр Кувшиновнинг таъкидлашича, ЕИ ҳудудида Россия ва Беларуснинг 10 мингга яқин юк машинаси бор.
Аввалроқ Евроиттифоқ Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг бешинчи пакетини тасдиқлаганди. Унга кўра, Россия ва Беларус автотранспорт операторларининг ЕИ ҳудуди орқали юк ташиши тақиқланади.
Мавзуга оид
20:03 / 29.01.2026
Россияда мигрантлар сони 10 фоизга камайди, бунинг сабаблари айтилди
16:21 / 29.01.2026
“Ўлиб кетмаслик учун урушга бордим” – Россия армиясига ёлланган йигит
15:13 / 29.01.2026
«Лукойл» хориждаги активларини сотяпти. Компания Ўзбекистонда ҳам 13 та йирик конга эгалик қилади
12:26 / 29.01.2026