Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Донбасс шимоли олов ичида, Киев метросида концерт. Уруш суратлари
Урушнинг 74-кунида Украинага юқори мартабали кишилар ташрифи кузатилди. «Крешчатик» метро бекатида U2 гуруҳи концерт берди, президент Володимир Зеленский машҳур сапёр ит Патрон билан биргаликда Канада бош вазири Жастин Трюдони кутиб олди. Аммо уруш тўхтамаяпти — россиялик ҳарбийлар Донбасс шимолидаги шиддатли жанглар вақтида вайронага айланган Попасная шаҳрини эгаллагани хабар қилинди.
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
Сўнгги кунларда Украинадаги қатор манбалар россиялик ҳарбийлар Луганск областида сезиларли натижаларга эришаётгани ҳақида хабар берган бўлса-да, Украина қуролли кучлари бош штабининг эрталабки маълумотномасида фронт чизиғида ўзгариш йўқлиги айтилган:
- Изюм атрофида, Славянскдан 30 километр шимоли-ғарбда жойлашган районда россиялик ҳарбийлар ҳамон жанубга юришга ҳаракат қилмоқда.
- Украинанинг Харков области билан чегарадош бўлган Белгород областида 19 та батальон-тактик гуруҳлар жамланган.
- Бош штабнинг ёзишича, Донецк йўналишида «душман асосий саъй-ҳаракатларини Рубежное ва Попасная аҳоли пунктларини эгаллашга қаратган, Северск, Славянск, Лисичанск ва Авдеевка аҳоли пунктларига юриш қилишга тайёрланмоқда». Дам олиш кунларида украин манбалари Попасная мудофааси ёриб ўтилгани учун украин қисмлари бошқа мудофаа чизиғига чекинишгани ҳақида хабар берганди.
- Херсон областида фаол ҳарбий ҳаракатлар бўлмаган, фақат отишмалар давом этмоқда.
- Бош штаб Донбассда жойлашган Бирлашган кучлар матбуот хизматининг сўнгги бир кундаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида душманнинг 20 танки ва 29 та бошқа зирҳли машиналари йўқ қилингани ҳақидаги хабарини такрорлаган.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Alexey Furman / Getty Images
Мариупол
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Одесса
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Jorge Silva / Reuters / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Jorge Silva / Reuters / Scanpix / LETA
Запорожье
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
AP Photo/Francisco Seco)
Харков
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
16:09 / 29.08.2025
Киевга Россия зарбаси оқибатлари – фотосуратлар
15:57 / 18.08.2025
Вашингтондаги учрашув арафасида Россия Харкивга зарба берди – фотосуратлар
17:12 / 31.12.2024
Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви — фотосуратлар
13:53 / 30.12.2024