08:39 / 20.05.2022
6148

Қорақалпоғистонда транспорт вазири “ҳайфсан” олди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири эса қатъий огоҳлантирилди

Вазирлар Кенгашининг тегишли қарори билан Қорақалпоғистондаги ҳар иккала вазир Президент ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйгани учун огоҳлантирилган.

Бахитжан Ҳабибуллаев

Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Бахитжан Ҳабибуллаев қатъий огоҳлантирилган. Бунга Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 25 февраль куни ўтказилган йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйгани сабаб бўлган.

Султанбай Сапаров

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири Султанбай Сапаровга нисбатан ҳайфсан эълон қилинган. У Президент ҳужжатлари ҳамда топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини назорат қилиш, топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан ўз вақтида зарур чоралар кўрмаган. Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Инвестициялар ва ташқи савдо, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича котибияти бошлиғи А.Сейтжановга ҳам ҳайфсан эълон қилинган.

Бундан олдин Қорақалпоғистонда транспорт вазири ва ҳоким ўринбосари жаримага тортилганди.

Top