Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ украиналик болаларнинг Россияда асраб олинишига қарши чиқди
ЮНИСЕФ фарзанд асраб олиш тўғрисидаги қарор боланинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ва фақат унинг ихтиёрий розилиги билан қабул қилиниши кераклигини эслатди.
Россиянинг Украинага қарши қуролли агрессияси бошланганидан кейин Россияга олиб кетилган украиналик болалар рус оилалари томонидан асраб олинмаслиги керак. Бу ҳақда 14 июнь, сешанба куни ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори ҳамда Европадаги қочқинлар ва муҳожирлар инқирози бўйича махсус мувофиқлаштирувчиси Афшон Хон маълум қилди.
«Биз яна бир бор таъкидлаймизки, шу жумладан, Россия Федерациясига ҳам, фарзанд асраб олиш фавқулодда вазиятларда ёки улардан кейин дарҳол амалга оширилмаслиги керак», деди Хон. У болаларнинг ҳар қандай ҳаракати фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб, шунингдек, ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги билан амалга оширилиши кераклигини эслатди. Ушбу шартларга риоя қилмасдан бошқа давлатга олиб кетилган болалар етим деб ҳисобланмайди.
«Россияга юборилган болаларга келсак, биз уларнинг ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакиллар ва халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, бундай ҳолатларни ҳужжатлаштириш учун ишламоқдамиз», деб таъкидлади ЮНИСЕФ минтақавий координатори.
10 июнь куни Украина олий радаси БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, БМТ бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Ҳаагадаги халқаро суд ва БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлигига мурожаат бўйича резолюция лойиҳасини рўйхатга олди. Мурожаатда депутатлар «ўғирлаб кетилган ва Россияга мажбуран олиб кетилган» ёки босиб олинган ҳудудларда жойлашган украиналик болаларни рус оилалари томонидан асраб олинишидан ҳимоя қилишни сўрамоқда. Рада, шунингдек, халқаро ташкилотлардан бу болаларни Украинага қайтаришга ёрдам беришни сўрамоқда.
Ҳозирда олий раданинг гуманитар ва ахборот сиёсати қўмитаси томонидан кўриб чиқилаётган резолюция лойиҳасининг тушунтириш хатида айтилишича, Россия халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда «миллионлаб Украина фуқароларини, улар орасида болалар, жумладан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни» мажбуран депортация қилди.
Март ойида БМТ украиналик болаларнинг Россияда мажбурий асраб олинишидан хавотир билдирган эди. Халқаро ташкилот Украина шарқидаги меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларда яшовчи 90 мингга яқин боланинг тақдиридан айниқса ташвишда.
Мавзуга оид
22:32
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20