Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Халқаро атом энергияси агентлигининг АЭС қурилиш майдончасини баҳолаш миссиясини қабул қилади
АЭС қурилиш майдончасининг хавфсизлигини баҳолаш ва Ўзбекистонда янги ядровий қурилмани жойлаштириш дастурини кўриб чиқиш миссиясига тайёргарлик бошланди.
Жорий йилнинг 20 июнь куни мамлакатда Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувга асосан “АЭС қурилиш майдончасининг хавфсизлигини баҳолаш ва Ўзбекистонда янги ядровий қурилмани жойлаштириш дастурини кўриб чиқиш” SEED миссиясига тайёргарлик кўриш бўйича миллий семинар-амалиёти ўз ишини бошлади.
Беш кун давом этадиган миллий семинар-амалиётида республикада ядро энергетика лойиҳаси, унинг салоҳиятини ошириш, ядро технологиялар жойлашган майдонлар хавфсизлиги, ядровий технологияларни майдонга жойлаштириш техник жиҳатлари ва уни баҳолаш, жамоавий амалиётга тайёрлаш бўйича кўрсатмалар ва хавфсизлик ҳисоботи таҳлилини кўриб чиқишга тайёргарлик каби қатор тадбирлар ўрин эгаллаган.
Семинар-тренингда ушбу йўналишда катта тажрибага эга хорижий экспертлар томонидан Ўзбекистонда АЭС қуриш учун майдон танлаш ишларига жалб қилинган маҳаллий мутасадди вазирлик ва идоралар масъул вакилларига ядровий қурилмаларни жойлаштиришда халқаро норма ва қоидалар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тақдимотлар ҳамда амалий машғулотлар ўтказиш режалаштирилган.
SEED – хавфсизлик стандартлари ва йўриқномаларига мувофиқ ядровий иншоотлар (АЭСлар, тадқиқот реакторлари, мукаммал реакторлар) ҳаётий цикли турли босқичларида ХАЭАга аъзо давлатларга ёрдам бериш учун мўлжалланган кенг қамровли экспертлар хизмати.
SEED модуллари ядровий лойиҳа ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларини қамраб олади: майдон танлаш, майдон хавфсизлигини баҳолаш, ускуналар, тизим ва компонентларни лойиҳалаш, ички ва ташқи хавфларни ҳисобга олган ҳолда станция хавфсизлигини таъминлаш.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026