Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданий мерос агентлиги Тошкентда Шота Руставели ҳайкали олинганига изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган Шота Руставели ҳайкали олинаётгани ҳақида хабар эълон қилинди. Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси ушбу масала юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Шота Руставели монументал санъат ёдгорлиги ХХ асрга оид бўлиб, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу кўча ободонлаштирилмоқда. Маданий мерос агентлигининг илмий эксперт кенгаши томонидан лойиҳага рухсат берилган. Унга асосан ҳайкал асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 сантиметрга баландроқ кўтариш учун вақтинчаликка олинган.
“Шу ўринда шаҳримиз аҳолиси ҳамда блогерларга юртимиздаги маданий мерос объектларини ҳимоя қилишга бефарқ бўлмаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва мазкур йўналишдаги ташаббусларини қўллаб- қувватлашга тайёрмиз”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:07 / 25.10.2025
26 октябрдан 80-, 114- ва 127-сонли автобуслар BRT йўлагида ҳаракатланади
10:02 / 17.10.2025
Тошкентда автобус учун алоҳида йўлаклар бўладиган 10 та кўча номи маълум қилинди
10:07 / 24.08.2025
Шота Руставели кўчасининг бир қисми 31 августгача ёпилди
13:10 / 04.08.2025