Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия сайтлари Белгородда чегарачилар Украина томондан ўққа тутилганини ёзди
Рус ОАВлари «Shot» Telegram-каналига асосланиб ёзишича, Россиянинг Белгород шаҳрида чегарачиларга Украина томондан ҳужум уюштирилган.
Хабарда айтилишича, чегарадан 400 метр узоқликда жойлашган чегарачилар автомобили ўққа тутилган. Унинг ичида бўлган бир киши ҳалок бўлган, яна уч киши касалхонага тушган.
Иккинчи машина ўққа тутилиши оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, фақат машина зарарланган. Машиналардан бири гранатомётдан ўққа тутилгани айтилган, яна бирига эса дрон ёрдамида портловчи модда ташланган.
3 июл куни Россиянинг Украина билан чегарада жойлашган Белгород шаҳрида давомли портлашлар содир бўлган, оқибатда 4 киши ҳалок бўлганди. Украина президенти Володимир Зеленский украин ҳарбийлари Россия ҳудудида ҳарбий ҳаракат олиб бормаётганини айтган, шу билан бирга, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши агар оператив вазият талаб этгудек бўлса, ҳарбий ҳаракатлар Россиянинг чегарадош ҳудудларига кўчиши мумкинлигини истисно этмаганди.
Мавзуга оид
18:53
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026