Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби ва Хитой ТИВ раҳбари ўзаро мулоқотга тайёр эканини билдирди
Фото: AP
Балидаги G20 саммитидан сўнг Энтони Блинкен ўтган йилнинг октябр ойидан бери биринчи марта хитойлик ҳамкасби билан учрашди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 9 июль, шанба куни Балидаги «катта йигирматалик» (G20) давлатлари ташқи ишлар вазирлари саммитидан сўнг Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди. Бу уларнинг 2021 йил октябр ойидан бери биринчи юзма-юз музокараларига айланди.
«Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги муносабатлар каби мураккаб ва муҳим алоқалар борасида кўп гапириш мумкин», дея маълум қилди Блинкен учрашув бошида. У «самарали ва конструктив суҳбат» бўлишига умид билдирди.
Ўз навбатида, Ван И Хитой раиси Си Цзинпин дунёдаги иккита энг йирик иқтисодий куч ўртасидаги ҳамкорлик ва «ўзаро ҳурмат»га ишонишини таъкидлади.
«Хитой ва АҚШ иккита катта давлат, шунинг учун икки давлат нормал алоқаларни сақлаб туриши муҳим, - деди у журналистларга. - Айни пайтда бу муносабатларни тўғри йўлдан давом эттириш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак».
Мавзуга оид
00:02
Эрон зарбалари: чекланган жавобми ёки катта уруш бошланиши?
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
19:18 / 01.03.2026
Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби қўшни давлатларни огоҳлантирди
17:35 / 01.03.2026