08:43 / 19.07.2022
9707

Ўзбекистонга июнда энг кўп турист қайси давлатдан келгани маълум бўлди

Ўзбекистонга июнь ойида неча нафар турист келгани ва энг кўп ташриф қайси давлатдан бўлгани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июнь ойида 493,9 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.  
 
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 307,2 минг нафарга ёки 2,6 бараварга ошган. 
 
Ўзбекистонга июнь ойида энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган: 

  • Қозоғистон –  178,1 минг нафар; 
  • Қирғизистон –  123,3 минг нафар;  
  • Тожикистон –  113,2 минг нафар; 
  • Россия –  53,4 минг нафар;  
  • Туркия – 7,3 минг нафар;  
  • Германия – 2,2 минг нафар;  
  • АҚШ – 1,5 минг нафар; 
  • Корея – 1,7 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 1,5 минг нафар;
  • Исроил – 1,1 минг нафар;
  • Буюк Британия – 0,8 минг нафар;
  • Беларусь – 0,9 минг нафар;
  • Франция – 0,6 минг нафар;  
  • Италия – 0,6 минг нафар;
  • Испания – 0,4 минг нафар.
Top