Сенатда ШҲТнинг навбатдаги Хотин-қизлар форумини Самарқанд шаҳрида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Тадбирда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда 2021–2022 йилларда Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига раислигини самарали амалга ошириш доирасида ташкил этилаётган мазкур форумга пухта тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинди.
Форум энг муҳим йўналишларда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва тажриба алмашиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш, форум ўзига хос платформа сифатида давлатларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Форум 18-19 август кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.












