Давлатимиз раҳбарининг мактубида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп қиррали, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирилган.

Ҳиндистондаги президентлик сайловларида Миллий-демократик альянсдан номзод, 64 ёшли Драупади Мурму 64,03% овоз билан ғалаба қозонди.

Драупади Мурму Ҳиндистон президенти лавозимини эгаллаган биринчи адиваси (Ҳиндистоннинг абориген халқи) ва 2007−2012 йилларда ушбу лавозимни эгаллаган Пратибха Патилдан кейин иккинчи аёл киши бўлди.

Ҳиндистон президенти вакиллик функцияларини бажаради, ҳукумат қарорларини эса бош вазир қабул қилади. Ҳукуматни айни дамда Нарендра Моди бошқармоқда.