Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Labo юкхонасида чўмилиб, жамоат тартибини бузган фуқаро ва машина ҳайдовчиси 10 суткага қамалди
Ижтимоий тармоқларда Labo транспорт воситасининг юкхонасида бир фуқаро чўмилгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилиб, ушбу фуқароларнинг шахси аниқланди.
Қайд этилишича, 1990 йилда туғилган Ю.Қ. бошқарувидаги Labo транспорт воситаси юкхонасида 1996 йилда туғилган Ю.Ш. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан устига сув қуйиб, бақир-чақир қилиб жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат бўйича ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган.
Билдирилишича, суд томонидан ушбу шахсларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
12:37 / 15.07.2025
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди
09:42 / 13.07.2025
Тошкентда 7 бола чўкиши икки ой давомида турли кунларда рўй берган
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:09 / 15.05.2025