Латвиянинг Latvijas Gaze газ компанияси Россия газини яна сотиб ола бошлади. Бу ҳақда компания бошлиғи Айгарс Калвитис маълум қилди.

«Latvijas Gāze газ сотиб олмоқда, аммо «Газпром»дан эмас, чунки «Газпром» билан ҳисоб-китоб қила олмаймиз. Бошқа етказувчидан оляпмиз», — деди Калвитис.

У «тижорат сири бўлгани учун» воситачи кимлигини айтишни истамади. 

Март ойида Владимир Путин 1 апрелдан «нодўст» мамлакатлар Россия гази учун рублда тўлов қилиши белгиланган фармонни имзолаганди. Бунга Европанинг қатор мамлакатлари, жумладан, Латвия қарши чиққанди. 

Апрел бошларида Россия Латвия, Литва ва Эстонияга газ етказишни тўхтатди.