Қайд этилишича, ўтган 2021 йил куз мавсумида “яшил макон” умуммиллий тадбири доирасида республика бўйлаб жами 85 миллион дона дарахт ва бута кўчатлари экилиб, режа 114 фоизга бажарилган.
Жорий йил баҳор мавсумида ҳам ишлар давом эттирилиб, 127 миллиондан зиёд мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган ҳамда белгиланган топшириқ 101,6 фоизга бажарилишига эришилган.
Бугунги кунга қадар “яшил боғлар” ҳамда “яшил жамоат парклари” ташкил этиш бўйича туман ва шаҳар ҳокимликлари тегишли қарорлари қабул қилинган.
Маълум қилинишича, жорий йил баҳор мавсумида республика бўйича 480 гектар майдонда “яшил боғлар” ҳамда 407 гектар майдонда “яшил жамоат парклари” барпо этиш ишлари амалга оширилди.











