Айрим техника воситалари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди
Техник регламент қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари ва бошқаларни назарда тутади.

Фото: Kun.uz
Ҳукумат қарори билан «Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисида»ги техник регламент тасдиқланди.
Техник регламент қуйидагиларни назарда тутади:
- муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарига қўйиладиган хавфсизлик талабларини;
- техника воситаларини идентификация қилиш қоидалари, техника воситаларининг регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлашни;
- техника воситаларини муомалага чиқариш қоидалари ҳамда мувофиқлик белгиси билан тамғалашни;
- регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатишни.
Регламент қуйидаги техника воситаларига нисбатан қўлланилади:
- тракторлар (Т ва С тоифалар);
- тиркамалар (R тоифа);
- алмашадиган тиркама машиналар (S тоифа);
- ўзиюрар, осма, ярим осма, тиркама ва ўрнатиладиган машиналар;
- боғдорчилик-узумчилик, полизчилик, сабзавотчилик, картошкачилик, резавор мева ва доривор ўсимликчилик ҳамда ўрмончиликда қўлланиладиган механизациялашган кичик механизация воситалари, шу жумладан, мотокультиватор, мотоўриш мосламаси, мотоарава ва электрлаштирилган механизация воситалари ва бошқалар;
- чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва озиқа тайёрлаш жараёнида қўлланиладиган машиналар;
- уруғларни, ғаллани ёки дуккакли сабзавотларни тозалаш, саралаш ёки калибровка қилиш учун машиналар.
Техник регламент умумий талаблар, шу жумладан, бошқа техник регламентлар билан тартибга солинадиган техника воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш ва йўқ қилиш жараёнларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путин билан мулоқотдан кейин Россия ва Украина «зудлик билан» музокаралар бошлашини маълум қилди
Жаҳон | 01:09
-
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
Жаҳон | 00:15
-
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
Жаҳон | 23:51 / 19.05.2025
-
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:26 / 19.05.2025
Мавзуга оид

16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди

15:50 / 17.03.2025
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

16:15 / 19.02.2025
Айрим туманларда кичик логистика марказлари барпо этилади

13:44 / 11.02.2025