Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФда апрелдан бери биринчи марта бир кунда 12,4 мингдан ортиқ COVID ҳолати аниқланди
Касалланиш ҳолатининг кўпайиши вируснинг янада юқумли вариантлари тарқалиши билан боғлиқ, аммо расмийлар оғир ҳолатларнинг камлиги сабабли чекловларни қайтаришни режалаштирмаяпти.
Фото: Picture Alliance
31 июль, якшанба куни оператив штабнинг хабар беришича, Россияда кетма-кет иккинчи кун давомида 12 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилган. Апрель ойининг ўрталаридан бери биринчи марта бир кунда 12,4 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди - бу бир кун олдинга нисбатан 250 тага кўп. 982 киши касалхонага ётқизилди, 38 бемор вафот этди - бир кун олдин 43 киши вафот этганди. Охирги 24 соат ичида касалхонага ётқизилганлар сони 40 фоизга камайди, дейилади штаб хабарида.
Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова аввалроқ касалланиш ҳолати кўпайишини Россияда коронавируснинг янги, янада юқумли субвариантлари - «омикрон» ВА.4 ва ВА.5 пайдо бўлиши билан изоҳлаган эди. Шу билан бирга, идора янги субвариантлар тарқалиши туфайли оғир ҳолатлар ва касалхонага ётқизиш сони кескин ўсишини даргумон деб атади ва коронавирус чекловларини қайтаришни режалаштирмаганини билдирди.
Пандемия даврида Россияда жами 18,6 миллион коронавирус инфекцияси қайд этилган, расмий маълумотларга кўра, 382 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
20:32 / 25.05.2026
Россия Киевдаги «қарор қабул қилиш марказлари»га зарба бериш билан таҳдид қилди
09:07 / 25.05.2026