Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтаётган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар ва уларнинг мураббийлари пул мукофотлари билан тақдирланадиган бўлди.
Президент қарорига асосан, спортчилар:
- олтин медал учун – $5 000;
- кумуш медал учун – $3 000;
- бронза медал учун – $2 000;
ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган мураббийлар:
- олтин медал учун – $2 500;
- кумуш медал учун – $1 500;
- бронза медал учун – $1 000 миқдорида ҳар бир медал учун бир марталик пул мукофотлари берилади.
Харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон ҳозиргача 48та олтин, 39та кумуш, 56та бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа бугун, 18 август куни якунига етади.









