SNS Ratings рейтинг агентлиги компаниялар ва қарз воситаларининг молиявий барқарорлигини баҳолашга ихтисослашган бўлиб, молия ташкилотлари, ҳолдинг компаниялари ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритувчи корхоналарга рейтинглар беради.
«Ўзбекинвест» компаниясига берилган «AAA» рейтинги миллий рейтинг шкаласи бўйича энг юқори даража ҳисобланади. Мазкур рейтинг ташкилотнинг молиявий мажбуриятларини, жумладан, суғурта қилдирувчилар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш қобилияти юқорилигини англатади.
Рейтинг агентлиги компаниянинг рейтинг даражасига ижобий таъсир кўрсатган қуйидаги асосий омилларни қайд этди:
· кучли институционал қўллаб-қувватлаш;
· капиталлашув даражасининг юқорилиги ва фаолият кўламининг кенглиги;
· компания фаолиятининг юқори даражадаги шаффофлиги;
· андеррайтинг фаолияти бўйича зарарлилик даражасининг пасайиши.
Агентлик «Ўзбекинвест»нинг юқори ликвидлик ва капиталлашув даражасини сақлаб қолишини прогноз қилмоқда. Шунингдек, асосан корпоратив сегментда суғурта мукофотлари ҳажмининг изчил ўсиши ҳамда соф операцион рентабелликнинг янада ошиши кутилмоқда.
Сўнгги беш йил давомида «Ўзбекинвест» компанияси фаолиятининг асосий кўрсаткичларида сезиларли ўсишга эришилди:
· ялпи суғурта мукофотлари ҳажми 4,2 баробарга, яъни 385,0 млрд сўмдан 1,6 трлн сўмга ошди;
· хорижий суғурта бозорларида йиғилган суғурта мукофотлари (суғурта хизматлари экспорти) 4,3 баробарга, яъни 15,0 млн АҚШ долларидан 65,0 млн АҚШ долларига ошди;
· ҳамкор мамлакатлар сони 65 тадан 135 тага кўпайди;
· миллий экспортчиларга тақдим этилган суғурта қопламаси 1,9 баробарга, яъни 1,8 млрд АҚШ долларидан 3,3 млрд АҚШ долларига ошди;















