Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Путиннинг кетишини талаб қилган депутатлар кенгашини тарқатиб юборишни маъқуллади
Санкт-Петербург прокуратураси «Смолнинское» муниципал тузилмаси депутатлари кенгашини 2021 йилда тарқатиб юборишга рухсат беришни талаб қилганди, аммо суд мундепларнинг Владимир Путинни истеъфога чиқишга чақирган мурожаатидан кейингина сўровни қаноатлантирди.
Санкт-Петербургнинг Смолнинский туман суди шаҳар прокуратурасининг «Смолнинское» муниципал тузилмаси (МТ) кенгаши депутатларини тарқатиб юбориш имконияти ҳақидаги талабини қаноатлантирди, деб хабар берди муниципал депутат Никита Юферев 13 сентябр, сешанба куни «Фонтанка» нашрига. «Бу суд қарори губернаторга муниципал кенгашни тарқатиб юбориш имкониятини беради. Лекин биз қарорга эътироз билдирамиз, у кечиктирилади», - дея таъкидлади Юферев.
Шаҳар прокуратураси муниципал кенгаш уч ой давомида фаолият кўрсатмаётганини асос қилиб, бир йилдан кўпроқ вақт олдин — 2021 йил июль ойида уни тарқатиб юборишга рухсат бериш талаби билан мурожаат қилганди. «Фонтанка»нинг ёзишича, бунга кенгаш раҳбари Григорий Ранковнинг бетоблиги сабаб бўлган.
«Фақат мухолифат депутатлари Давлат думасидан президент Владимир Путинга импичмент эълон қилишни сўрашга қарор қилгандан кейингина иш олдинга силжиди», деб таъкидлайди нашр.
7 сентябр куни Санкт-Петербург «Смолнинское» муниципалитети депутатлар кенгаши Путинни давлатга хиёнат қилгани учун лавозимидан четлатиш чақириғи билан Давлат думасига мурожаат юборишга қарор қилди. Улар президентнинг қарорлари оқибатларини бунинг аломатлари деб аташган: Россия армияси бўлинмаларининг йўқ қилиниши, Россиянинг ёш ва меҳнатга лаёқатли фуқароларининг ўлими ва жароҳати, Россия иқтисодиётига зарар етказиш ва НАТОнинг кенгайиши, шунингдек, Украина армиясининг замонавий Ғарб қурол-аслаҳалари билан жиҳозланиши, бу - унинг «демилитаризация» мақсадига зиддир.
Кейинроқ Москва ва Санкт-Петербургнинг 18 округидаги муниципал депутатлар чақириққа қўшилди. 12 сентябр куни уларнинг Путин истеъфосини талаб қилган петицияси эълон қилинди, 14 сентябрга қадар 60 дан ортиқ муниципал депутатлар уни имзолади.
Ташаббусни қўллаб-қувватлаган Санкт-Петербург муниципалитет депутатларидан бири Никита Юферевнинг айтишича, 8 сентябр куни унга ва «Смолнинское» муниципалитетининг бошқа депутатларига полициядан қўнғироқ бўлган. Уларга нисбатан Россия армиясини «обрўсизлантириш» бўйича протоколлар тузилди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026