Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда МДҲ давлатларида ҳар 1000 доимий аҳолига туғилиш коэффициенти бўйича Ўзбекистон етакчилик қиляпти – 25,9 та.

Ундан кейинги ўринлардан туғилиш коэффициенти мос равишда 23,5 та ва 22,4 та бўлган Қозоғистон ҳамда Қирғизистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Арманистон – 12,4 та;
  • Озарбойжон – 11,2 та;
  • Молдова – 11,2 та;
  • Россия – 9,6 та;
  • Украина – 7,3 та.

Қайд этилишича, бошқа давлатларнинг маълумоти топилмаган.